#Тадорик: ҒАЛЛА–2025 "Бағдоддонмаҳсулотлари" акциядорлик жамиятида ғалла ўримига старт берилиши олдидан семинар ташкил этилди.








Унда Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев, қишлоқ хўжалиги вакиллари, кластер ва фермер хўжаликлари ходимлари ҳамда 2-минтақа туманларида ташкил этилган отряд аъзолари иштирок этди.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Саидкарим Нишанбаев ва вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов бир қатор масалалар юзасидан қатъий кўрсатмалар ҳамда топшириқлар берди.
Айтилдики, техникалар мавсум олдидан тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган. Отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.
Аммо олдинда турган катта вазифалардан бири — халқнинг ризқ-рўзи бўлмиш донни ҳалоллик билан ўриб-териб, белгиланган манзилга еткзишда фидоийлик ва масъулият билан ишлашдир.
Бугунги танланганларга ғайрат ва сидқидилдан ишлаши талаби қўйилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

ODAM SAVDOSI — ZAMONAVIY QULLIKKA QARSHI KURASHISH VAQTI KELDI

Meros masalalari qadimda qanday tartibga solingan?

Sud tizimida korrupsiyaviy xavf-hatarlarni oldini olish masalalari


Odam savdosi jinoyati uchun jazo kuchaytirildi

Dolzarb 90 kunlik: “Shukronalik – oliy fazilat”